Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди

Sherzod Nurmatov
22 дек 2025, 11:33
"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор аввалги йилларда бўлгани каби, байрамлар олдидан танаффусдан фойдаланиб, клубнинг Visit Dubai билан ҳамкорлиги доирасидаги тижорий мажбуриятларини бажариш учун Дубайга йўл олди.

Бироқ бу сафар бразилиялик футболчининг Дубайга ташрифи ўзига хос контекстга эга.

"Севилья"га қарши (2:0) ўйинда ҳужумчи 83-дақиқада алмаштирилди ва мухлислар реакцияси кескин бўлди — майдонни тарк этаётган Винисиусни мухлислар ҳуштакбозлик билан кузатиб қўйди. Бу "Бернабеу" учун кам учрайдиган ва рамзий ҳолат сифатида баҳоланди.

Якуний ҳуштакдан сўнг вазият янада кескинлашди: Винисиус ижтимоий тармоқлардаги саҳифасидан "Реал" либосидаги суратини ўчириб, ўрнига Бразилия терма жамоаси футболкасидаги расмни сирли ёзув билан жойлаштирди.

Айни пайтда "Реал"да 29 декабргача қисқа таътил бор. Шундан сўнг жамоани муҳим ўйинлар кутиб турибди: Ла Лигада "Бетис"га қарши учрашув ҳамда 8 январь куни Саудия Арабистонида Испания Суперкубоги ярим финалида "Атлетико"га қарши баҳс.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail