Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади
22 дек 2025 23:41
Янгиликлар
Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади
Футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали мурожаат йўллаб, жароҳат сабаб ушбу қарорга келганини маълум қилди.
"Майдондан ташқарида ўтган вақт ва узоқ тикланиш жараёнидан сўнг муҳим бир хабарни айтиш вақти келди. Мен фаолиятимни якунлашга қарор қилдим.
Бир йил олдин тиззамдан олган жароҳатим, афсуски, менга юқори даражада ўйнаш имконини бермаяпти. Буни қабул қилиш қийин бўлди. Футбол эслай олганимдан бери ҳаётимнинг бир қисми эди ва мен энди унга аввалгидек ўзимни бағишлай олмаслигимни тушуниб етдим.
Сўнгги 20 йил давомида футбол кундалик ҳаётимнинг мазмуни, ҳаракатлантирувчи кучим бўлди. Бугун рақобат ҳаяжонисиз, аммо табассум қилиш учун сабабларга тўла янги босқич бошланмоқда. Оиламга доим ёнимда бўлганликлари учун раҳмат. Барчага муҳаббат ва қўллаб-қувватлаш учун ташаккур. Мени шу даражага етказгани учун футболга раҳмат. Кўришгунча", – деди Рафинья видеомурожаатида.
Маълумот учун, Рафинья Алькантара «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликлар сафида уч марта Испания чемпиони бўлган ва 2014/15 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
Фаолияти давомида хавбек "Сельта", ПСЖ, "Интер" ва "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилган, шунингдек, 2016 йилда Бразилия терма жамоаси сафида Олимпиада чемпиони бўлган. 32 ёшли Алькантаранинг сўнгги клуби Қатарнинг "Ал Араби" жамоаси эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар