ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи

Khoja
23 дек 2025
ПСЖ раҳбарияти жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан умрбод шартнома имзолашни истамоқда.

Агар шу содир бўлса, тарихда биринчи марта жамоа мураббий билан умрбод шартнома имзолаган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике 2023 йилдан бери Париж жамоасини бошқариб келмоқда. У ПСЖ билан жами 9 марта соврин ютди. Шу жумладан, ўтган мавсум парижликлар тарихларида илк бор испаниялик мутахассис бошқарувида ЭЧЛнинг бош совринига эга чиқишди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com