

Тадбирда Қашқадарё вилояти футбол Ассоциацияси биринчи вице президенти Норқул Даминов, Ўзбекистан Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, Қаршининг "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев, Муборакнинг "Машьал" жамоаси ёрдамчи мураббийи Ботир Қораев иштирок этишди. Ташриф буюрган устоз ва мураббийлар ёшларимизга ўз фикрларини билдириб ўтишди, ёшларимиз томонидан берилган саволларга мутахасислар томонидан жавоблар берилди.










