UZ

Сўнгги янгиликлар

14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  2 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  7 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  2 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  6 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  4

Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади" Янгиликлар

Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми Кабо-Верде билан ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси хусусида фикр билдирди.

"Танлов бизга боғлиқ эмас. Албатта, Миср билан ўйнаш биз учун идеал бўлади, аммо Ўзбекистон ҳам жуда яхши жамоа. Улар билан кўп бор ўйнаганмиз ва бу йилларда улар жуда катта ривожланишга эришган. Келажакда Ўзбекистон ҳақида ҳали кўп эшитасизлар. Уларга қарши кўп ўйнаганимиз боис бироз зерикарли туюлиши мумкин, аммо даражаси нуқтаи назаридан ўзбекистонликлар кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади. Шунга қарамай, Миср билан ўйин биз учун қулайроқ, чунки бу янги тажриба бўлади ҳамда футболчиларимиз кучли ва сифатли рақибларга қарши ўйнаш қандай бўлишини ҳис қилади. Агар имкон бўлса, бу ўйинни мамнуният билан қабул қиламиз. Агар Ўзбекистон билан тўқнаш келсак, қўлимиздан келган барча ишни қилиб, ғалаба учун курашамиз ва жамоамизнинг характерини янада оширамиз", – деди Тареми.

Форслар кеча Al Ain Cup мусобақасида Кабо-Вердени пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, финалга чиққан эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
14 ноя 14:23:46
Tinchliksevar
Korea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Осиёдош жамоани қўллаб яхши фикр бмлдиргани учун раҳмат.Аслида уни гаплари тўғри,лекин ўзимиз термамизга доим пастроқ назар билан қараймиз,шуни ўзгартиришимиз керак, бу бевосита футболчиларга ҳам таъсир қилади.Чунки улар бизнинг жамиятимизда яшайди.
Qanchonki toza va haqiqiy kuch evaziga oʻyinda har tomonlama Eron J Koreya yoki Yaponiyani mallub eta olsak keyin muhlislarni fikri oʻzgaradi Eronliklar nima uchun oʻzini kuchli sanaydi chunki ular Huddi shunday J Koreya va Yaponiyani magʻlub etgan
   
14 ноя 14:14:44
Korea
Осиёдош жамоани қўллаб яхши фикр бмлдиргани учун раҳмат.Аслида уни гаплари тўғри,лекин ўзимиз термамизга доим пастроқ назар билан қараймиз,шуни ўзгартиришимиз керак, бу бевосита футболчиларга ҳам таъсир қилади.Чунки улар бизнинг жамиятимизда яшайди.
   
14 ноя 13:55:21
Vatandoshingiz
Эрон билан уйин зиен килмайди
   
14 ноя 13:43:52
AA H.A
Бизхам зеркдик
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика