"Ҳаловатимни йўқотдим". Возинья — ЖЧ-2026дан кейинги ҳаёти ҳақида

28 сен 2026, 08:50
Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья ЖЧ-2026дан кейинги ҳаёти ҳақида фикр билдирди.

"Мен тинчлигим ва ҳаловатимни йўқотдим. Менда энди ҳеч қандай шахсий ҳаёт қолмади — ёки ҳар ҳолда, у аввалгидан анча кам қолди. Энди кўчага чиқсам, ресторанга борсам, албатта кимдир мен билан суратга тушишни хоҳлайди ёки дастхат сўрайди. Ёки бундан ҳам ёмони, кимдир мени видеога олади. Бу ҳаётимда энг жуда ўзгарган нарса ва бу борада нимадир қила олишимга кўзим етмайди.

Кўпчилик машҳур бўлишни ва оммавий мақомга эга бўлишни хоҳлайди, лекин улар бу ҳақиқатнинг фақат ижобий томонини кўришади. Очиғини айтсам, агар менга бугунги ҳаётим ва илгариги ҳаётим ўртасида танлов берилганида, мен аввалгисини танлаган бўлардим", — деди Возиньянинг сўзларини The Observer нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Сўнгги янгиликлар

Барча ›