Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди
14 ноя 2025 17:32
Янгиликлар
Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 16 ноябрь куни Озарбайжонга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш ўйинини ўтказиб юборади.
Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Килиан Мбаппе Франция терма жамоасини тарк этди ва Озарбайжонга бормайди. Футболчи ҳали ҳам ўнг тўпиғида яллиғланишдан азият чекмоқда ва бугун кечқурун Мадридда текширувдан ўтиши керак.
Кеча, 14 ноябрь куни Франция Украинани 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Килиан Мбаппе 2 та гол урди. Жамоа АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар