

Учрашув Франциянинг Вильнёв-д'Аск шаҳридаги "Декатлон Арена — Пьер-Моруа" стадионида бўлиб ўтди.
Франция ва Шимолий Ирландия 3:1
Голлар: Майкл Олисе 43, 49, 75 - Патрик Келли 64.
Майкл Олисе 43-дақиқада ҳисобни очди.
49-дақиқада Олисе ўз номига дубль ёздириб қўйди.
Шимолий Ирландия терма жамоасидан Патрик Келли 64-дақиқада битта гол киритишга муваффақ бўлди.
75-дақиқада Майкл Олисе хет-трикни расмийлаштириб, учрашувга якуний нуқтани қўйди.
Франция терма жамоаси ЖЧ-2026 да иштирок этади ва I гуруҳида Сенегал, Ироқ ва Норвегия терма жамоалари билан куч синашади.



