6 ва 7: "Сурхон" ва "Андижон"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси узунлашди

19 ноя 2026, 20:51
Бугун Суперлиганинг 28-турига старт берилди.

Турнинг илк баҳсида Зоминда “Сурхон” ва “Андижон” жамоалари ўзаро тўқнаш келди ва унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Шу орқали иккала жамоанинг Суперлигадаги ғалабасиз сериялари узунлашди. “Сурхон” сўнгги 6 ўйинда: “Қизилқум”, “Хоразм”, “Бухоро”, “Машъал”, “Андижон” (ҳаммаси билан 0:0) ва “Насаф” (1:1) билан дуранг қайд этди.

“Андижон” эса сўнгги Суперлигадаги 7 баҳсида 5 бора мағлуб бўлди ва 2 марта дуранг ўйнади: “Насаф” (1:4), “Бухоро” (3:2), “Қизилқум” (0:1), “Динамо” (1:1), “Навбаҳор” (1:0), “Локомотив” (1:3) ва “Андижон” (0:0).

Икки жамоа ҳам сўнгги ғалабасини “Қўқон-1912”га қарши ўйинда қўлга киритган ва бунга роппа-роса 2 ой бўлди.

Турнир жадвалида “Сурхон” ва “Андижон” ёнма-ён жойлашган: воҳаликлар 10-ўринда, водийликлар 11-ўринда.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›