

Бу ҳақда Чемпионлар Лигасининг қуръа ташлаш маросимида эълон қилинди.
Ушбу соврин меҳр-оқибат, қадр-қиммат, бирдамлик ва ҳамдардлик фазилатларини намоён этганлик учун топширилади.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси финалида (1:1, 4:3) "Арсенал" ҳимоячиси Габриэл Магальяэс ҳал қилувчи пенальтидан унумли фойдалана олмагач, Маркиньос ватандошига таскин бериш учун унинг ёнига борган эди.
32 ёшли бразилиялик ўрнига мукофотни маросимда ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи қабул қилиб олди.



