

Бу ҳақда "L'Equipe" хабар тарқатди.
Манбанинг хабар беришича, 31 ёшли бразилиялик футболчи жамоада қолишни хоҳлайдими ёки йўқ, ўзи ҳал қилади. Парижликлар мавсум охирида унинг кетишига тайёр.
Маркиньос ПСЖда 2013 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У ушбу мавсум барча мусобақаларда 26 ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Бразилиялик футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.



