Маркиньос ПСЖ билан 40-совринини қўлга киритди

Sherzod Nurmatov
13 авг 2026, 19:20
12 август куни ПСЖ УЕФА Суперкубоги-2026 учун кечган баҳсда “Астон Вилла”ни мағлуб этди (2:1). Парижликларнинг марказий ҳимоячиси ва сардори Маркиньос учун бу жамоа таркибидаги 40-соврин бўлди.

32 ёшли бразилиялик футболчи ПСЖ билан биргаликда Лига 1 (11), Франция Кубоги (8), Лига Кубоги (6), Франция Суперкубоги (10), Чемпионлар Лигаси (2), УЕФА Суперкубоги (2) ва Қитъалараро Кубогида (1) ғалаба қозонган. У клуб тарихидаги энг совриндор футболчи ҳисобланади.

Маркиньос учун бу соврин фаолиятидаги жами 41-титул бўлди. Шу тариқа, бразилиялик футболчи совринлар сони бўйича Дани Алвесга (41) тенглашиб олди ва энди футбол тарихида фақат Лионель Мессидан (45) ортда қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TNT Sports