

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ЖЧ-2026 1/8 финалида Мисрга қарши кечаётган баҳсда (2:2, иккинчи бўлим) Кристиан Ромерога голли узатма амалга оширди.
Месси ҳисобидаги голли узатмалар сони ҳозир 9 тага етди. У ушбу кўрсаткич бўйича 8 та ассистга эга бўлган юртдоши Диего Марадонанинг рекордини янгилади.
Шу билан бирга Месси 83-дақиқада гол уришга муваффақ бўлди.
Бу гол 39 ёшли футболчининг фаолияти давомидаги (барча турнирлардаги 1161 та ўйинда) 919-голи бўлди.
Португалия терма жамоасининг 41 ёшли форварди Криштиану Роналду эса 1328 та ўйинда 976 та гол муаллифи бўлган.



