Марадона: "Журналистлар билан можароларни соғиндим"
22 июл 2016 11:27
Янгиликлар
Марадона: "Журналистлар билан можароларни соғиндим"
Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадонанинг таъкидлашича, у яна миллий жамоани бошқармоқчи.
"Симеоне молиявий шартлар туфайли терма жамоани бошқаришни истамади. Мен учун пул муаммо эмас. Терма жамоани текинга бошқарган бўлар эдим.
Кўпчилик мени қиммат мураббий деб ўйлайди. Моуриньо, Анчелотти ёки Симеонечи? Улар билан солиштирганда қанчалик қиммат эканлигимни билмайман.
Мураббийлик ишини, футболчиларга кўрсатма беришни ва журналистлар билан можароларни соғиндим" - дейди Марадона.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар