Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"

Mirjalol Normatov
28 дек 2025
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот АПЛнинг 18-тури доирасида "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Хурсандман, футболда муҳими - натижа. Ушбу мавсумда биз яхши ўйинлар кўрсатиб ҳам натижага эриша олмадик. Якуний натижа ғалаба бўлса, барчага ёқади.

Айрим ижобий жиҳатларни ҳам қайд этиб ўтиш керак. Ушбу ҳафтада ҳали машғулотларда қатнашмаган Брэдли ва Гакпони майдонга туширишга мажбур бўлдим. Барибир ғалабага эришдик - бу ижобий ҳолат".

Виртцнинг биринчи голи ҳақида

"Кўплаб вазиятлар яратилаётганини жамоанинг ўзи ҳам билиб турибди. Биз голга яқин келаётган ҳолатларимиз кўп бўлмоқда. Виртц ҳақида футбол олами нималар дейишаётганини барча билади. У ҳали биз учун кўплаб голлар уради. Флориан бугун гол уришдан-да кўпроқ ишлар қилди".

Жотанинг фарзандлари майдонга тушгани ҳақида

"Қийин ҳолатлар кўп бўлди. Ҳар бир ўйинда жамоамиз мухлислари унинг хотирасига, оиласига ҳурмат бажо келтиришди. Бугун ҳам шуни кўрдик. Бу биз, унинг оиласи, рафиқаси ва фарзандлари учун ҳам муҳим кун бўлди", - деди Слот.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC