

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета чап қанот ҳимоячиси позициясидаги эҳтимолий нишонларни кузатишда давом этмоқда ва 19 ёшли италиялик футболчи январь ойидаги шорт-листга киритилди. "Милан" футболчини 45 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Шунингдек, футболчига "Манчестер Сити" ва "Реал" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бартесаги 2025/26 йилги мавсумда 13 та ўйинда 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Милан" билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 18 миллион еврога баҳолаган.



