Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси
28 дек 11:21
Янгиликлар
Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси
2026 йилги мавсум олдидан селекция ишларини давом эттираётган "Динамо" жамоаси навбатдаги футболчи билан шартнома имзолаганини маълум қилади.
Ўтган мавсумларни «Бунёдкор» сафида ўтказиб, 130 та ўйинда майдонга тушган Расул Йўлдошев "Динамо" ПФК билан бир йиллик шартнома имзолади. Вадим Абрамов қўл остидаги ўйинлари билан танилган 25 ёшли ярим ҳимоячи Ўзбекистон U21 ва олимпия жамоаларида ҳам тўп сурган. У ўтган мавсум 27 ўйинда майдонга тушган.
Ишонамизки, Расул Йўлдошев Самарқанддаги фаолияти орқали "Динамо" билан янги марраларни забт эта олади.
"Динамо" оиласига хуш келибсиз, Расулбек!
Биография: Расул Ҳамза ўғли Йўлдошев
Туғилган санаси: 26 октябр, 2000 йил.
Туғилган жойи: Самарқанд вилояти, Нарпай тумани
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Тўп сурган клублари: ОКМК (2019), «Бунёдкор» (2020-2025)", — дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар
Омад Динамо Самаркандга !