

Игор Сергеев Сепахонга ўтаётганини Эрон телеграм каналлари ҳам ёзишни бошлашди. Унга кўра футболчи Сепахонда йилига 1,5 миллион доллар ишлаб топар экан.
"Сепахон" айни дамда 14 та ўйинда 30 очко тўплаб, лига пешқадами бўлиб турибди.
Сергеев жорий мавсум "шерлар" сафида 38 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 3 та голли пас берди.



