"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди

Mirjalol Normatov
28 дек 2025
"Астон Вилла" навбатдаги учрашувида икки муҳим футболчилари хизматидан фойдалана олмайди.

Мэтти Кэш ва Бубакар Камара карточкалари тўпланиб қолгани сабабли, 30 декабрь куни "Арсенал"га қарши ўтадиган учрашувда қатнашмайди.

Уларнинг иккиси ҳам "Челси" билан учрашувда Стюарт Эттуэлл томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

Қайд этиш керак, томонлар биринчи даврадаги ўйинини 6 декабрь куни ўтказган ва унда "Астон Вилла" 2:1 ҳисобида ғалабага эришганди. Ўша куни Кэш биринчи голни урган, 95-дақиқада Эмилиано Буэндианинг голига Камара ассист вазифасини бажарганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia