"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ўйинчиси MLS жамоасига ўтди

19 сен 2026, 09:25
"Манчестер Юнайтед" ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Тайрелл Маласиа MLS аъзоси "Цинциннати" клуби футболчисига айланди.

27 ёшли футболчи Aмерика жамоасига эркин агент мақомида келиб қўшилди. томонлар 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган, яна бир мавсумга (2027/28) узайтириш имкониятига эга меҳнат шартномасини имзолашди.

2022 йилда "Фейеноорд"дан ўтганидан сўнг "Олд Траффорд"да тўп сурган даврида ҳимоячи барча турнирларда 50 та расмий ўйинда майдонга тушган ва кўпроқ жароҳатлар туфайли шифохонада вақт ўтказган. Бундан ташқари, Маласиа ҳисобида Нидерландия миллий терма жамоаси либосида ўтказилган тўққизта ўйин бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports