

41 ёшли собиқ футболчи 2025 йилнинг августида “Match of the Day” дастуридаги фаолиятини бошлаган бўлиб, дастлаб мухлисларнинг турлича муносабатига дуч келганди. Ўз устида ишлаш мақсадида у соҳа мутахассислари ҳамда Алан Ширер, Дэнни Мёрфи, Жо Харт ва Мика Ричардс каби тажрибали ҳамкасбларидан маслаҳат олиб борди.
“Ишни бошлаганимда бунчалик қийин бўлишини тасаввур ҳам қилмагандим. Ўзимга нисбатан доим энг қаттиққўл танқидчи бўлганман ва ҳозир ҳам маҳоратимни оширишда давом этишим керак. Телевидениедаги танқидлар эса мени фақат янада яхшироқ бўлишга ундайди”, – деди Руни.



