"Манчестер Юнайтед" "Милан" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

10 май 2026, 10:25
Серб футболчисини сотиб олишга "Манчестер Юнайтед" ва "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирмоқда.

24 ёшли футболчининг ўзи ҳам фаолиятини АПЛда давом эттиришга қарши эмаслигини маълум қилган. Милан клуби ўз ўйинчисини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, "Милан" Павловични 2024 йилда "Ред Булл Зальцбург"дан 18,5 миллион еврога сотиб олган. Ҳимоячи жорий мавсум миланликлар сафида жами 35 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 1 та ассист бор. Ҳимоячининг "Милан" билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади. Трансфемаркт нашри ҳимоячини 35 миллион еврога баҳолаган.


Манба: soccer.ru