“Мундиал Allplay билан”. Ҳисоб-китоб вақти – Ўзбекистон плей-оффга чиқиши учун нималар бўлиши керак?

25 июн 2026, 11:04
Кеча ва бугун тонгда бўлиб ўтган ўйинлардан сўнг 3-ўрин бўлиб, 1/16 финалга йўл олиш имконияти камайди. Аммо, умид охирида сўнади. Хўш, энди Ўзбекистон кейинги босқичга чиқиши учун нималар бўлиши ва нималар бўлмаслиги керак?

Ироқдан мўжиза кутамиз

I гуруҳи доирасида Ироқ Сенегал билан ўйин ўтказади. Иккисида ҳам ноль очко, шу билан бирга, иккаласида ҳам плей-оффга чиқиш учун имконият бор. Энг камида Ироқ тўплар нисбатига кўра биздан битта тўп фарқи билан устун. 

Аммо биз ушбу учрашувдан дуранг кутамиз. Бирор жамоанинг ғалабаси – камида оғир ҳолатга олиб қўяди. Бироқ, Ироқ 1:0 ҳисобда ютиб, биз 3:0 ҳисобида Конгони мағлуб этсак, имконият бўлиши мумкин.

gettyimages-2283178490-2048x2048.jpg

Сенегал бунга йўл қўядими? Кўп эҳтимол, йўқ. Аммо сюрпризлари билан эсда қолаётган жорий мундиалда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Миср ва Испаниядан ғалаба

“G” ҳамда “H” гуруҳида ҳозир пешқадам бўлиб турган ушбу икки терма жамоа ўз юришини давом эттириб, ғалабага эришишини кутамиз. Рақиблари, аслида, ёмон эмас. Миср Эрон билан ўйнаса, испанлар очко сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган Уругвайга қарши майдонга чиқади.

gettyimages-2282834993-2048x2048.jpg

Мотивация жиҳатдан олиб қаралса, иккаласи мағлуб бўлса пешқадамликдан қуруқ қолади. Ҳатто дуранг ҳам уларни 1-ўриндан айириш мумкин.

gettyimages-2282754601-2048x2048.jpg

Шу жиҳатдан умид қилиб, икки терма жамоага омад тилаймиз. 

Германия ва Кот-д’Ивуар Эквадорга ютқазмайдими?

Плей-офф ва 1-ўринни ҳал қилиб улгурган Германия сўнгги ўйинда шунчаки расмиятчилик учун майдонга чиқади. Рақиб эса ғалабага ташна Эквадор. Улар ҳам камида 3-ўринга умид билдирмоқда. Бироқ немислар максималистлик қилиб, энг ёмон ҳолатда дуранг ўйнаши лозим.

gettyimages-2282709210-2048x2048.jpg

Кот-д’Ивуар эса юқоридаги ҳолатни тескарисини ўйлаши табиий. Улар Эквадор ютиб, ўзлари мағлуб бўлса 3-ўринга тушиб кетишини ва бошқа гуруҳларга қарашни исташмаса керак. Шунчаки ўз ўйинингда ғолиб бўл ва плей-оффга йўл ол. Германияга қарши муносиб қаршилик кўрсатган жамоадан ғалаба кутамиз.

Энг муҳими – Ўзбекистон Конгони ютиши

Юқоридаги барча ҳолатлар ўхшаса, бу байрам. Аммо байрамни давом эттириш ўзимизникиларга қолади. Ҳа, Конго осон рақиб эмас, ҳа уларни мағлуб этиш осон эмас. Аммо, эпласа бўлади.

503893.jpg

Яна бир гап – юқоридаги ҳолатлардан қайсидир бўлмаса ҳам бизда имконият сақланиб туради – Конгони камида бешта тўп фарқ билан мағлуб этиш.

ЖЧ-2026'ни Allplay'да томоша қилинг — CHAMPIONATASIA промокоди билан 45 кун бепул

Промокодни фаоллаштириш ҲАВОЛАСИ

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›