Анчелотти Бразилиянинг Шотландияни мағлуб этиб, плей-оффга йўлланма олганига изоҳ берди

25 июн 2026, 10:15
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Шотландияга қарши ўйиндаги йирик ғалаба (3:0) ҳақида гапирди.

"Ҳозир биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қиляпмиз — бу бизнинг мақсадимиз эди. Биз мукаммал эмасмиз, ҳали ишлайдиган жиҳатлар бор. Тўп назоратида тезликни оширишимиз керак. Мен мамнунман, жамоа яхшиланди ва барқарорроқ бўлди. Плей-оффда мустаҳкамлик муҳим аҳамиятга эга. Биринчи ўйинга қараганда хатоларимиз камайди, темп пайдо бўлди ва ҳужум самаралироқ тус олди", — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Globo.

Бразилия гуруҳда биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. "Пентакампеонлар" ҳисобида учта ўйиндан кейин 7 очко бор. Марокаш ҳам 7 очкога эга, бироқ тўплар нисбатига кўра бразилияликлардан орқада. Учинчи ўринни 3 очко билан Шотландия эгаллади. Стив Кларк шогирдларида ҳалиям плей-оффга чиқиш имконияти мавжуд. Гаити терма жамоаси эса бирор очко ололмай, квартетни якунлаб берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Globo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›