Неймар ЖЧ-2026 доирасида Бразилия терма жамоасидаги илк ўйинига муносабат билдирди

25 июн 2026, 09:00
Бразилиялик ҳужумчи Неймар ЖЧ-2026 мусобақасидаги дебюти ҳақида гапирди.

Форвард гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Шотландияга қарши ўйинда (3:0) захирадан майдонга тушди.

"Юрагим тез уряпти, жуда ҳаяжондаман, лекин бахтлиман!" — деб ёзди Неймар ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Неймар 76-дақиқада ҳужумчи Матеус Куньянинг ўрнига майдонга тушди.

Неймарнинг Бразилия терма жамоасидаги бундан олдинги ўйини ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Уругвай терма жамоасига қарши (0:2) кечган эди. Ўша учрашув 2023 йил 18 октябрда бўлиб ўтган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com