

Футболчи учрашувнинг 17-дақиқасида тўғридан-тўғри жарима зарбасидан гол урди. Тўп олдида жамоа ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду ҳам турган эди.
"Биз буни машқ қилгандик. Ҳамма жарима зарбаларини Криштиану тепишини кутади. Буни яна такрорлаш мумкин. Балки мен билан бу бошқа иш бермас, лекин бошқа футболчилар билан ўхшаб қолади. Биз хурсандмиз ва бор эътиборимизни қаратган эдик. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш учун кейинги ўйингача тикланиб олишимиз керак.
Танқид — ўйиннинг бир қисми, биз бунга ўрганиб қолганмиз. Жамоадаги ҳамма бир-бирига ёрдам беради, биз бунга тайёрмиз. Энг муҳими — ўз ғоямизга ва мураббий биздан нимани хоҳлаётганига эътибор қаратиш", — дедия Мендеш.



