"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди
15 июл 14:15
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди
"Аталанта" клуби ва Италия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Жоржио Скальвини МЮ эътиборини тортди.
Бу ҳақда "The Sun" хабар тарқатди.
21 ёшли футболчининг эҳтимолий келишуви 50 миллион еврога тенг бўлиши мумкин.
Аввалроқ Скальвинига "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирганди.
Ҳимоячи тиззасидан олган жиддий жароҳати туфайли деярли бутун мавсумни ўтказиб юборди ва "Аталанта" таркибида атиги 8 та ўйин ўтказди. Transfermarkt ҳозирда Скальвинини 35 миллион еврога баҳоламоқда ва унинг Бергамо жамоаси билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар