LIVE. АПЛ. "Челси" — "Манчестер Юнайтед" 2:0 (матнли трансляция)

31 окт 2026, 17:28
Англия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

"Челси" — "Манчестер Юнайтед" 2:0

Голлар: 50 - Морган Рожерс, 64 - Коул Палмер

“Челси”: 39. Майк Пендерс, 34. Жош Ачимпонг, 6. Ливай Колуилл, 3. Уэсли Фофана, 10. Коул Палмер, 7. Педру Нету, 25. Мойсес Кайседо, 2. Марко Палестра, 45. Ромео Лавиа, 17. Морган Рожерс, 41. Эстевао.

Захира: 28. Тедди Шерман-Лоу, 29. Пеп Чаварриа, 27. Мало Гюсто, 4. Валентин Барко, 23. Жеовани Кенда, 32. Махди Николл-Жазули, 22. Эмануэль Эмега, 18. Дэнни Уэлбек, 37. Олутайо Субулойе.

“Манчестер Юнайтед”: 1. Сенне Ламменс, 15. Лени Йоро, 2. Диогу Далот, 5. Харри Магуайр, 6. Лисандро Мартинес, 20. Карлос Балеба (37. Кобби Майну, 58’), 16. Амад Диалло, 10. Матеус Кунья (7. Мэйсон Маунт, 66’), 8. Бруну Фернандеш, 17. Андрей Сантос (26. Эйден Хевен, 66’), 19. Брайан Мбемо.

Захира: 12. Карл Дарлоу, 4. Маттейс де Лигт, 3. Нуссайр Мазрауи, 18. Юри Тилеманс, 31. Ши Лэйси, 11. Жошуа Зиркзее.

Огоҳлантиришлар: 59, 63 - Лисандро Мартинес, 65 - Харри Магуайр

Четлатиш: 63 - Лисандро Мартинес

69. Ачимпонгнинг зарбасидан кейин тўпни Ламменс ушлаб олди.

68. Эстеваонинг ажойиб узатмасидан сўнг тўпни Палмер дарвозага йўллай олмади.

67. Эстеваонинг зарбаси ўта ноаниқ бўлди.

65. МЮ ўта қийин аҳволга тушиб қолди…

gettyimages-2302843208-2048x2048.jpg

64. ГОЛ! Палмер ҳисобни иккитага оширди! Коул пенальтини аниқ амалга оширди!

gettyimages-2302843213-2048x2048.jpg

63. Пенальти! Лисандрога иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва бу қизилга айланди!

62. Ҳолат ВАРда кўриб чиқилмоқда. Пенальти белгиланиб, Мартинес қизил карточка олиши мумкин.

61. Мартинес рақибига нисбатан қўпол ўйнади, бироқ бош ҳакам бу вазиятда қоида бузилмади, деб топилди.

60. Эстеваонинг ўткир бурчак, аниқроғи, жарима зарбасидан тепган тўпини Магуайр бош билан қайтариб юборди.

53. Брунунинг жарима зарбасидан тепган тўпи аниқ бормади.

51. Яна “Челси” ҳужумда, Нетунинг бош билан берган зарбасини Ламменс бартараф этди.

gettyimages-2302318288-2048x2048.jpg

50. ГОЛ! Рожерс ҳисобни очди! Морган марказдан бир ўзи ёриб кирди ва дарвозани ишғол қилди!

48. Майдон эгалари фаоллик кўрсатмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Нету ўткир бурчакдан зарба берди, аммо бироз ноаниқ кетди.

43. Амад Фофанадан “Камавинга услуби”да ўтиб, дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди…

42. Фофанадан яна бир бош билан зарба, буниси дарвоза устунига тегиб қайтди.

38. Диаллодан зарба, бунисини ҳимоячи қайтарди!

35. Оффсайд! Бекор қилинди гол.

35. Стоп, ҳолат ВАРда кўрилмоқда.

34. ГОЛ! Кунья ҳисобни очди! Магуайрнинг бош билан берган узатмасидан сўнг Кунья бош билан дарвозани ишғол қилди.

32. Яна Диалло олдинга юриш қилди, унинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

30. Амаднинг зарбасидан сўнг тўпни Пендерс қийинчилик билан қайтариб юборди.

25. Брунунинг ерлатиб узатган тўпига Мбемо ета олмади, бўлмаса ҳисоб очилиши мумкин эди…

22. Фофананинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Ламменс ушлаб олди.

19. МЮдан ажойиб қарши ҳужум, Мбемонинг супер узатмасидан сўнг Бруну яхши вазиятга чиқди, бироқ берган зарбасидан сўнг тўп ўта ноаниқ кетди…

17. Ҳозирга келиб “Челси” тўлиқ ҳужумга ўтди, МЮ эса ҳимояланмоқда.

15. Нетунинг зарбасидан сўнг тўпни Ламменс қайтарди, сўнг Эстевао гол урди, бироқ у аввалроқ оффсайдда қолиб кетган экан.

9. Энди зарба Сантосдан бўлди, бироқ буниси ҳам аниқ бўлмади.

8. Эстеваонинг зарбаси ноаниқ бўлди.

6. Икки жамоа ҳам дастлабки дақиқаларда хотиржам ҳаракат қилмоқда. Хавфли ҳужум кўрмадик.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларнинг АПЛнинг 9-туридан ўрин олган "Челси" — "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia