

"Мен Майклни жуда ҳурмат қиламан ва мураббий сифатида унинг ҳолатига ҳамдардман. Уни яхши биламан, чунки биз майдонда бир-биримизга қарши ўйнаганмиз. Яқинда афсоналар ўйинида ҳам иштирок этдик ва бироз суҳбатлашдик.
У ҳақиқатан ҳам яхши инсон. Бундай одам билан мулоқот қилишни истайсан. Аммо бундан ортиқ ҳеч нарсага изоҳ бермайман", — дея Алонсонинг сўзларини келтирмоқда Football London нашри.
"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги учрашув 31 октябрь куни Лондон шаҳридаги "Стэмфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтади.



