LIVE. АПЛ. "Манчестер Сити" — "Брайтон" 0:1 (матнли трансляция)

31 окт 2026, 19:59
Англия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

"Манчестер Сити" — "Брайтон" 0:1

Голлар: 11 - Ясин Аяри

“Манчестер Сити”: 1. Жанлуижи Доннарумма, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 3. Рубен Диаш, 24. Йошко Гвардиол, 27. Матеус Нунеш, 5. Эллиот Андерсон, 7. Илиман Ндиайе, 17. Энцо Фернандес, 11. Жереми Доку, 32. Айюб Буадди, 9. Эрлинг Ҳоланд.

Захира: 28. Херонимо Рульи, 6. Марк-Израэль Гехи, 22. Витор Рейс, 33. Нико О'Райли, 8. Матео Ковачич, 37. Аллан, 47. Фил Фоден, 82. Рико Льюис, 10. Райан Шерки.

“Брайтон”: 1. Барт Вербрюгген, 44. Лука Вушкович, 21. Оливье Боскальи, 5. Льюис Данк, 20. Коштинья, 25. Диего Гомес, 29. Максим Де Кёйпер, 13. Паскаль Грос, 26. Ясин Аяри, 14. Чема Андрес, 19. Харалампос Костулас.

Захира: 23. Жейсон Стил, 3. Жауэн Ажам, 27. Матс Виффер, 30. Михаэль Свобода, 8. Жек Хиншелвуд, 33. Мэттью О'Райли, 35. Малик Ялькуе, 10. Жоржиньо Рюттер, 11. Янкуба Минте.

Огоҳлантиришлар: 20 - Чема Андрес

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45+2. Ндиайенинг узатмасидан сўнг тўп “Брайтон” футболчисига тегди. Бироқ бу ҳолатда қоида бузилмаган экан.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Ҳоланд қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, ҳимоячи тўпни қайтариб юборди.

34. Яна бир вазият “Брайтон”да, бунисини Доннарумма бартараф эта олди.

25. Ндиайе жарима майдончасига кириб бориб, зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди!

22. Ндиайенинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

21. Андерсон жарима майдончасига ёриб кирди, аммо якуний узатмада кечикди…

16. Гвардиолнинг бош билан берган зарбаси аниқ бўлмади.

12. Тезкор гол кўрдик, “шаҳарликлар” буёғига қандай ўйин кўрсатиши кузатамиз.

gettyimages-2302853261-2048x2048.jpg

11. ГОЛ! Аяри ҳисобни очди! Ўнгдан узатилган тўпни Нунеш қайтара олмади, натижада очиқ қолган дарвозани Ясин ишғол этди!

7. Меҳмонлар томондан чапдан ҳужум бўлди, марказга узатилган тўпни Ҳусанов қайтариб юборди.

5. Буадди қулай вазиятга чиққанди, бироқ дарвозага зарба беролмади.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛнинг 9-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" — "Брайтон" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›