"Манчестер Юнайтед" афсонаси "Вест Хэм" устозига айланиши мумкин
08 дек 2024 11:58
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" афсонаси "Вест Хэм" устозига айланиши мумкин
"Мидлсбро" бош мураббийи Майкл Каррикка "Вест Хэм" клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Болға урарлар" тез орада истеъфога чиқарилиши мумкин бўлган Хулен Лопетегининг ўрнига вариантлар излашмоқда. Номзодлар рўйхатида "Мидлсбро" устози Каррик ҳам бор.
"Вест Хэм"нинг "Вулверхэмптон"га қарши ўйини Лопетеги учун сўнггиси бўлиши мумкин, жамоа мағлубиятга учраса испаннинг ўз ўрнида қолиши қийин масала.
Майкл Каррик 2022 йилнинг октябридан бери "Мидлсбро"ни бошқаради. Жамоа айни дамда Чемпионшипда бешинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар