"Манчестер Сити" захира футболчисини 85 млн фунтга сотишга яқин - Рамоно

21 авг 2026, 07:50
"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" вингери Савиньони ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

"Шпорлар" бразилиялик футболчи бўйича музокараларда илгарилаб кетди ва тахминан 85 млн фунт эвазига трансферни ҳал қилиш арафасида, хабар беради Фабрицио Рамоно.

Шунингдек, "Тоттенхэм" "шаҳарликлар" билан ҳужумчи Омар Мармушнинг ўтишини ҳам муҳокама қилмоқда.

Савио "Манчестер Сити"да 2024 йилнинг июлидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси 2031 йил 30 июнгача амал қилади.

Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 36 ўйинда 4 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Transfermarkt футболчининг трансфер нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano