

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти 26 ёшли ҳужумчининг "Арсенал"га трансфери бўйича музокаралар ўтказишга рози. Шу билан бирга, улар "Барселона"нинг таклифларини қабул қилмаслик фикрида қатий турмоқда.
Футболчининг ўзи айнан Каталония жамоасига ўтишни хоҳлайди. У "благрана"нинг устувор трансфер нишони бўлиб қолмоқда.
Ла Лиганинг ўтган мавсумида Альварес 29 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



