

"The Guardian" нашри хабарига кўра, Коненинг ЖЧ-2026 даги ўйинлари "Рома"га у учун 51 млн фунт сўраш имконини берди. Эҳтимол, бу аввалроқ 25 ёшли французга қизиқиш билдирган "Манчестер Юнайтед"ни чўчитган бўлиши мумкин. Бироқ "Ман Сити" учун бундай нарх муаммо туғдирмайди, дейди нашр.
Шу билан бирга, "Манчестер Сити" "Лилль"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Аюб Буаддини сотиб олишга яқин турибди. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотларига кўра, клублар ўртасида якуний босқичда турган музокараларнинг янги раунди режалаштирилган. Буадди тиббий кўрикдан ўтиш учун сафар қилишга рухсат кутмоқда.



