Мареска Родрининг кетиши ҳақида: “У юқори даражадаги футболчи. Ҳар қандай клуб ёки мураббий шундай ўйинчи билан ишлашни хоҳлайди”

Sherzod Nurmatov
20 авг 2026, 14:50
“Манчестер Сити” бош мураббийи Энцо Мареска “Барселона”га ўтган ярим ҳимоячи Родрига клубдаги фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

30 ёшли испаниялик хавбек сешанба куни 76 миллион евро эвазига “Барселона”га трансферини якунлади.

2.jpg

“Родри — юқори даражадаги футболчи. Ҳар қандай клуб ёки мураббий шундай ўйинчи билан ишлашни хоҳлайди. Сабаби — у чинакам топ-даражадаги ижрочи.

Футболчининг бошқача қарор қабул қилиши, бошқа йўлни танлаши — табиий ҳол. Бу ўзгаришлар палласи. Родри, Бернарду [Силва], Жон [Стоунз], [Натан] Аке... Трансфер ойнасида нималар бўлишини кузатамиз.

У янги йўлни бошлаганидан жуда хурсандман. Барча мухлислар, клуб — ҳамма Родридан миннатдор. Шу билан бирга, бу икки томон учун ҳам манфаатли ҳамкорлик бўлди деб ўйлайман.

Клуб Родридан миннатдор бўлади, Родри ҳам клуб ва мухлислардан миннатдор бўлиши керак. Бу ҳар икки томон учун ҳам ғалаба!”, – деди Мареска.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports