"Манчестер Сити" юлдузи билан шартномани узайтирмоқчи — Романо

"Манчестер Сити" жамоа ярим ҳимоячиси Родрига янги шартнома таклиф қилди, деб хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

"Манчестер Сити" жамоа ярим ҳимоячиси Родрига янги шартнома таклиф қилди, деб хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Инглиз клуби Родрига жиддий молиявий шартларга асосланган янги шартнома таклифини юборган. Агар ўйинчи янги келишувни имзолашдан бош тортса, АПЛ клуби 2026 йил ёзида потенциал харидордан унинг учун катта пул талаб қилишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ футболчига Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққан. Родрининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача тузилган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "Манчестер Сити" сафида барча турнирларда 28 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.


Манба: https://x.com/FabrizioRomano