

"Жуда ҳаяжондаман. Бу ростакамига қўрқинчли даражада даҳшат экан"
Уни исмини айтиб куйлаётган мухлисларга қарата: «Нега мени бунчалик яхши кўрасизлар? Нега бундай қиласизлар?
Бу клубга мураббийлик қилиш, 10 йил давомида шу ерда бўлиш мен учун улкан шараф бўлди. Қўлга киритилган совринлар, унутилмас ҳиссиётлар... Лекин энг муҳими — ажойиб футболчилар орқали сизларга қувонч ва завқ бера олдик деб умид қиламан. Стадионга келган инсонлар: «Бугун биз яна завқ олар эканмиз» деган ҳиссиётни бошидан ўтказган бўлса, бундан бахтлиман.
Кеча отам Валентин 95 ёшга тўлди! Балки у бунинг қадрини тўлиқ ҳис қилмас, аммо турмуш ўртоғим Крис Серра ва фарзандларим билади — оиламиз номи бу стадионда узоқ йиллар қолади.
Футболчилар ҳали билишмайди, лекин мен барибир шу ерда бўламан. Трибунадан (Пеп Гвардиола номи берилган трибунани назарда тутиб) уларни кузатаман, назорат қиламан. Қани клуб афсоналари кетиб қолмасмикан деб. Бу клубнинг мероси давом этишини истайман.
Битта илтимос, келажакда дунёнинг қаерида — Европа бўладими, Қўшма штатларими — учрашиб қолсак — "Манчестер Сити" мухлиси бўлсангиз, олдимга келиб мени қучоқлаб кетинг. Менга бу жуда ҳам керак бўлади.
"Бу клуб шарафини ҳимоя қилиш ҳаётимдаги энг катта шарафлардан бири бўлди. Миллионлаб қарорлар қабул қилдим, минглаб хатолар ҳам қилдим. Лекин ҳар сафар фақат клуб учун энг яхшисини ўйладим. Мен сизларни жуда яхши кўраман".



