

Манбанинг хабар беришича, 27 ёшли нидерландиялик футболчига Италиянинг бир қанча клублари, хусусан, "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.
Сўнгги пайтларда ярим ҳимоячининг "Манчестер Сити"да ўйин вақти тобора камайиб бормоқда.

Футболчи 2025 йил июнь ойида 55 миллион евро эвазига "Милан"дан "Сити"га ўтганди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Рейндерс 2025/26 йилги мавсум 45 ўйинда 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.



