ПСЖ Ян Диомандeни нима сабабдан сотиб олишга бўлган уринишлардан воз кечганини тушунтирди

27 июл 2026, 10:10
ПСЖ "РБ Лейпциг"нинг қанот ҳужумчиси Ян Диомандeни сотиб олиш уринишларини тўхтатганини тушунтирди.

Аввалроқ журналист Фабрицио Романо футболчи "Реал" ўйинчисига айланиши ва яқин вақт ичида Мадрид клубида тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида хабар берган эди.

"Бугун оқшом "Пари Сен-Жермен" расман ўз ниятларидан воз кечди ва Ян Диомандe бўйича барча музокараларни тўхтатди. Сўралаётган трансфер суммаси, шунингдек маош бўйича талаблар мутлақо номутаносиб эди ва бозорни беқарорлаштириши мумкин эди. ПСЖ ўзининг қатьий молиявий бошқарув ва таркиб мувозанати принципларидан воз кечмайди. Чемпионлар лигасининг икки карра ғолиби ва сўнгги йилларнинг энг совриндор клуби бўлмиш "Пари Сен-Жермен" инфляцион ўйинларга ёки айрим воситачиларнинг найрангларига учиб кетмайди. Клуб трансфер бозоридаги ўз стратегиясини хотиржам ва ишонч билан давом эттиради", — дея Француз клубининг баёнотини "Marca" келтиради.

Якунланган мавсумда Диомандe барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›