Мальдини Италиядаги Пирло билан боғлиқ жанжалли вазият сабаб истеъфога чиқиши мумкин — манба

27 июл 2026, 07:55
Италия футбол федерацияси (FIGC) техник директори Паоло Мальдини агар ташкилот Андреа Пирлонинг терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланишини блокласа, истеъфога чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Мальдини янги мураббий номзодини мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиш шарти билан FIGC'даги лавозимни эгаллашга рози бўлган. Агар раҳбарият Пирло номзодини рад этса, Паоло буни ўз ваколатларининг чекланиши сифатида қабул қилиши ва кетш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Таъкидланишича, аввалроқ Мальдини Антонио Конте ва Роберто Манчини номзодлари кўринишидаги муқобил вариантларни рад этган эди. Техник директорни Контенинг клубларни тез-тез ўзгартириши қониқтирмаган бўлса, Манчинининг 2023 йилда Италия терма жамоасидан кетганидан кейинги фаолияти унга етарлича ишончли туюлмаган.

Хосеп Гвардиола билан муваффақиятсиз кечган музокаралардан сўнг Мальдини ва федерация маслаҳатчиси Леонардо танловни 47 ёшли мутахассисда тўхтатишди. Уларнинг фикрича, Пирлонинг номзоди замонавий футбол концепциясига мос келади.

Бироқ Пирлонинг Россия компаниясининг глобал элчиси сифатидаги роли баҳсларга сабаб бўлмоқда ва унинг эҳтимолий тайинланишини мураккаблаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport