

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Мадридликлар Бундеслига клуби билан трансфер бўйича якуний келишувга эришди. Битим суммаси 100 миллион евродан ошади.
Диоманде шу ҳафта Мадридга йўл олади, у ерда тиббий кўрикдан ўтади ва "Реал" билан 2031 йилнинг июнигача мўлжалланган шартнома имзолайди.
Вингер 2025 йилнинг ёзидан бери "РБ Лейпциг"да ўйнамоқда. Футболчи Бундеслигадаги дебют мавсумида 12 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.



