"Манчестер Сити" футболчисининг маоши 3 бараварга ошади
26 фев 2024 23:03
Янгиликлар
"Манчестер Сити" футболчисининг маоши 3 бараварга ошади
"Манчестер Сити" вакили Оскар Боббнинг янги битими шартлари маълум бўлди.
Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи яқин вақт ичида 2029 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекади ва унинг маоши 3 бараварга ошади.
Бобб янги битим бўйича ҳафтасига 37 минг фунт олади. Шундай қилиб, у янги шартномага кўра 5 йил ичида 9,7 млн. фунтдан кўпроқ пул ишлаб топади.
Жорий мавсум 20 ёшли норвегиялик Манчестер клуби сафида ва Норвегия катталар терма жамоасида дебют қилди. Ўтган ҳафта у илк бор АПЛ ўйинида асосий таркибда майдонга тушди, олдинроқ миллий жамоасидаги дебют голини урган эди.
Бобб жорий мавсум АПЛнинг 8та ўйинида битта гол уриб, 1та голли пас берган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар