"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда

Aslanov Jasurbek
24 дек 2025
"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандешнинг "Манчестер Сити" билан бўладиган дербида иштирок эта олишига умид қилмоқда.

Жамоа сардори АПЛ 17-тури доирасидаги "Астон Вилла"га қарши ўйиннинг (1:2) 1-бўлимида юмшоқ тўқималаридан жароҳат олди. Бруну тахминан бир ойни ўтказиб юбориши мумкинлиги хабар қилинганди.

"Юнайтед"да португалиялик футболчи 17 январь куни бўлиб ўтадиган "Манчестер Сити"га қарши ўйинга қадар тиклана олишига умид қилишмоқда. Бу дегани, Фернандеш бор-йўғи 5 та ўйинни – "Ньюкасл", "Вулверхэмптон", "Лидс", "Бернли" ва "Брайтон"га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.

АПЛнинг жорий мавсумида 31 ёшли футболчи 17 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 2 та ассист муаллифи бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times