

Аввалроқ Семеньо "Манчестер Сити"га ўтишни маъқул кўргани маълум бўлганди. Вингернинг товон пули 65 млн фунтни ташкил қилади, аммо «шаҳарликлар» "Борнмут" билан битимнинг бошқа тузилмасини муҳокама қилмоқчи.
Журналист Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг Семеньога таклифи манфаатли бўлган, аммо рақобатчиларникидан юқори бўлмаган, чунки клуб маошлар тузилмасини ўзгартиришга тайёр эмасди. Вингернинг "Манчестер Сити"га ўтиш қарори спорт лойиҳасининг жозибадорлигига асосланган эди.
Шунингдек, "Ливерпуль" ноябрдаги музокаралардан сўнг ганалик футболчини сотиб олиш ғоясидан воз кечгани ва кейинчалик Александр Исакнинг жароҳати ҳам мерсисайдликларни трансфер устидаги ишни қайта бошлашга ишонтира олмагани хабар қилинмоқда.



