

Бироқ, ҳужумчи учун курашда Лондон клуби фаворит бўлиб турибди.
Роке Европага қайтишни истамоқда. Футболчи "Челси" мураббийи Энцо Мареска билан ишлашни истамоқда. Футболчи лондонликларга 50 миллион еврога тушиши мумкин. Сабаби ҳужумчининг шартномасида шундай товон пули бор.
Роке 2024 йилдан 2025 йилгача "Барселона"да ўйнаган. Бу даврда ҳужумчи 16 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган. Унинг "Палмеирас" билан амалдаги шартномаси 2029 йил охиригача амал қилади.




