“Манчестер Сити” ”Челси” билан Гюсто бўйича музокараларни қайта бошлади

Sherzod Nurmatov
18 авг 2026, 17:00
“Челси” қанот ҳимоячиси Мало Гюсто яна “Манчестер Сити” қизиқишлари доирасига тушди.

Бу ҳақда “TEAMtalk” хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, “Манчестер Сити” 23 ёшли франциялик футболчининг трансфери устида қайта иш бошлади. “Шаҳарликлар” янги бош мураббийи Энцо Мареска у билан аввалроқ “Челси”да бирга фаолият юритганди.

Қайд этилишича, Англия вице-чемпиони Гюстога бўлган қизиқишини сақлаб қолмоқда, бироқ ушбу келишувдаги асосий тўсиқ ҳамон трансфер нархи бўлиб турибди — “кўклар” унинг учун 82 миллион евро талаб қилмоқда.

Гюсто 2025/26 йилги мавсум барча турнирларни инобатга олган ҳолда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›