Артета "Арсенал"нинг Англия Суперкубогида "Ман Сити" устидан қозонилган йирик ғалабасига изоҳ берди

17 авг 2026, 09:25
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Суперкубоги-2026 доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги (3:0) жамоасининг йирик ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

"Мавсумнинг бу қадар эрта босқичида ҳақиқатан ҳам ажойиб ўйин. Бундай даражада ўйнаш ва биз намойиш этган иштиёқни кўрсатиш муҳим эди. Менда жуда катта таассурот қолди ва футболчиларга уларнинг ўйинини томоша қилиш менга жуда маъқул келганини айтдим.

Бироз ҳайронман, чунки мавсум олди тайёргарлигида бизда учта турли хил тайёргарлик гуруҳи бор эди. Саккиз ёки тўққиз киши тиббий тестлардан ўтиш учун атиги беш кун олдин келишди, улар икки кун машғулот ўтказишди ва шу тариқа ўйин кўрсатиш — ҳайратланарли даражада ажойиб. Бу биздаги иштиёқ даражаси ва жамоамизнинг сифатидан далолат беради", — дейди Артетанинг сўзларини келтирган "Sky Sports".

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›