

Манбага кўра, “буқалар” 2026 йилнинг ёзида 19 ёшли ивуарлик футболчи учун 100 миллион евро атрофида пул сўрашади. "Бавария" бундай суммани тўлашга тайёр эмас, шунинг учун Англияга кўчиб ўтиш жуда реал вариантга айланмоқда. Унинг ортидан "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам кузатиб бормоқда.
Диоманде 2025 йилнинг июлидан бери "Лейпциг"да ўйнамоқда. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.
Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсумда 23 та ўйинда 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳолаган.



