

Хансйорг Висс эгалик тузилмасида муҳим акциядор ва ҳамкор бўлиб қолади.
"Челси" футбол клуби бошқаруви раиси лавозимини эгаллаш мен учун шараф бўлди. Клубнинг порлоқ келажагини таъминлашда ёрдам берган барчага, жумладан, Англия Премьер-лигаси, мураббийлар ва футболчилар, "Челси"нинг истеъдодли раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, кўплаб содиқ мухлисларга миннатдорлик билдирмоқчиман.
Мен Clearlake ва бошқа мулкдорлар билан ҳамкорликни, шунингдек, клубнинг қисқа ва узоқ муддатли муваффақиятига қаратилган биргаликдаги қарорлар ҳамда инвестицияларни юқори баҳоладим. Ишончим комилки, Clearlake раҳбарлиги остида "Челси" янада юксак муваффақиятларга эришиш учун барча имкониятларга эга", – деди Боэли.
Клуб "Челси"нинг кундалик фаолияти, раҳбарияти ва стратегик йўналишида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаслигини алоҳида таъкидлади.
Боэли ва Уолтер 2022 йилда "Челси"ни россиялик тадбиркор Роман Абрамовичдан сотиб олган инвесторлар гуруҳига кирган эди.



