

“Ғазалкент" ўз майдонида "Қўқон"ни қабул қилмоқда ва биринчи бўлимдаёқ мезбонлар ҳисобни очди. Мамасовнинг зарбасидан сўнг меҳмонлар дарвозабони тўпни қайтарди, аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Суҳроб Садиржанов дарвозага йўллади — 1:0!

Танаффусга қадар жамоалар хавфли вазиятлар билан алмашишди. Лазизбек Мирзаев ва Абдураҳмон Абдуллаевда ҳам имкониятлар бўлди, бироқ "Ғазалкент" устунликни ошира олмади.
Иккинчи бўлимда мезбонлар иккинчи голни қидиришда давом этишди. 68-дақиқада Садиржанов яна муваффақиятга яқин келди, аммо меҳмонлар посбони ўз жамоасини қутқариб қолди.
76-дақиқада эса "Ғазалкент" иккинчи голи урди. Диёрбек Тожиев узоқдан зарба беришга қарор қилди ва тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўйди — 2:0.

Мезбонлар ўйинни тўлиқ назорат қилаётгандек туюлганди, аммо орадан беш дақиқа ўтиб "Қўқон-1912" ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Сильванус Нимели гол урди — 2:1.

Сўнгги дақиқада "Ғазалкент" дарвозасига киритилган тўп VAR’да кўриб чиқилди, якунда голни инобатга олмади ва ҳисоб 2:1 бўлиб қолди.
Баҳс якуни жуда асабий ва кескин кечди: алмаштиришлар, ҳакам томонидан қўшиб берилган тўрт дақиқа ва ҳар бир тўп учун кечган қизғин кураш.
Якуний ҳуштак — 2:1.

"Ғазалкент" "Қўқон-1912" устидан ғалаба қозониб, Ўзбекистон Кубогининг чорак финалига йўл олди.
Шаҳзода Тожиева



